Get Mystery Box with random crypto!

Илмли болаларни кўрсам ҳавасдан дилим қувнаб кетади. Мени ку | Laylo Rustamova

Илмли болаларни кўрсам ҳавасдан дилим қувнаб кетади.

Мени курсдошларим ва яқин ўртоғим Nargiza ва Abdulhay мен ўрнак қилиб кўрсатишдан ҳеч чарчамайдиган юксак намунали ота-она тимсоллари. Немис тилидан В2, инглиз тилидан IELTS 8 балл бу курсдошларимнинг тўнғич қизлари Фаҳринур бир йўла қўлга киритган иккита катта ютуқ.

Доим Президент мактабида фақат бойларни боласи ўқийди дейишганда мен мана шу ЗИЁЛИ оилани мисол келтираман. Ҳа ростан ҳам улар бой, сабаби мана шундай ақлли фарзандларни улғайтиришяпти. Лекин иккиси ҳам оддий ўқитувчи, топганини боласининг билим олишидан аямайдиган ўқитувчилар! Бир йўла 2 фарзанди Президент мактабига кирган. Буни сири улар боласини туғилганидан тиним билмай илм олиши учун ҳаракат қилади. Улар фарзандлари келажаги учун қайғурадиган маънан бой ота-оналаримиздан, мен жуда ҳам шундай ота оналар сони кўп бўлишини ҳоҳлайман. Курсдошларимдан доим ўрнак олишга ҳаракат қиламан ва буни айтишга уялмайман.