Get Mystery Box with random crypto!

Фарғона вилояти ҳокими барчага машҳур бўлган фарғоналик информ | Laylo Rustamova

Фарғона вилояти ҳокими барчага машҳур бўлган фарғоналик информатика ўқитувчисига бир синф компьютер жамланмасини совға қилди

Фарғоналик информатика фани ўқитувчиси Одинахон Йўлдошеванинг Олимпиадага олиб чиққан барча ўқувчилари вилоят фан олимпиадасида мутлоқ ғолибликни қўлга киритгани юртдошларимизнинг эътирофига сазовор бўлганди.

Бугун ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кўрсатган ютуқларига Фарғона вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров Яйпан шаҳар 65-мактаб интернатига бир синф компьютер жамланмаси совға қилди.

Совғани вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари билан дилдан суҳбатда бўлиб, ўқувчиларга бундан-да юқори чўққиларни забт этишларини тилаган ҳолда топширди.

Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Sherzod Shermatov Фарғона вилоятига амалга оширган ташрифи доирасида Одинахон Йўлдошевага Халқ таълими фидойиси унвонини тақдим этганди.

Ўқитувчини трендга чиқаргани учун блогер Исроил Тиллабоевга эса вазир томонидан замонавий ноутбук тақдим этилган.