Get Mystery Box with random crypto!

8-март. Баҳорнинг илк қадамин, Пойлаб турган байрам бу. Гўз | 8-Mart bayram tabriklari

8-март.

Баҳорнинг илк қадамин,
Пойлаб турган байрам бу.
Гўзал қизлар қалбида,
Ойлаб турган байрам бу.
Онажонлар меҳридан,
Сўйлаб турган байрам бу.
Қутлуғ бўлсин қизларжон
8- март сизга!
Ғам кўрмангиз ҳеч қачон,
Йўламасин дард сизга!

Дилларга гуллар билан,
Кириб келар кун, бугун.
Совғалар, пуллар билан,
Кириб келар кун, бугун.
Энг ширин тиллар билан,
Кириб келар кун бугун.
Қутлуғ бўлсин опажон,
8- март сизга!
Ғам кўрмангиз ҳеч қачон,
Йўламасин дард сизга.!

Кўнгиллар шод, кўзлардан,
Тўкилар қувонч ёши.
Оналар юзларида,
Порлайди бахт қуёши.
Дуоларга кўмилар,
Бек йигитларнинг боши!
Қутлуғ бўлсин онажон!
8-март сизга!
Доим бўлинг соғ-омон,
Йўламасин дардсизга!

Каналимизга аьзо булинг
https://t.me/+NRUMYn6Y-YM0YWFi
https://t.me/+NRUMYn6Y-YM0YWFi
✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿