Get Mystery Box with random crypto!

БАҲОР Кечикмайин дея югуриб, шошиб, Қувончдан ҳипқириб, дарё | 8-Mart bayram tabriklari

БАҲОР

Кечикмайин дея югуриб, шошиб,
Қувончдан ҳипқириб, дарёдек тошиб,
Пурвиқор тоғлар-у, адирлар ошиб,
Баҳор келаяпти, юртимга баҳор.

Кўкламни соғиниб неча дил ҳаста,
Ошуфта дилларга бўлиб пайваста,
Соғинч соҳилларин ёқалаб аста,
Баҳор келаяпти, юртимга баҳор.

Ошиқ юракларга ўт қалаб, ёқиб,
Паришон дилларга жилмайиб боқиб,
Чаккасига райҳон,ялпизлар тақиб,
Баҳор келаяпти,юртимга баҳор.

Елкасига алвон чопонин илиб,
Гоҳо ёмғирларда шилвираб,ивиб,
Қизлар қабоғидан қорларни қувиб,
Баҳор келаяпти,юртимга баҳор.

Ўрик гулларида гулланиб қийғоз,
Келинчак мисоли нозланиб,ноз,ноз,
Меҳрин пойимизга қилиб поёндоз,
Баҳор келаяпти,юртимга баҳор.

Хуршид Карим

21.02.2021.й

Каналимизга аьзо булинг
https://t.me/+NRUMYn6Y-YM0YWFi
https://t.me/+NRUMYn6Y-YM0YWFi
✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿