Get Mystery Box with random crypto!

8-Март яқин Хазил шеьр Ўйлаб қолди Соттихон Кўзида порлаб ча | 8-Mart bayram tabriklari

8-Март яқин
Хазил шеьр

Ўйлаб қолди Соттихон
Кўзида порлаб чақин.
Оз қолди, хали замон
8-март яқин.

Тилла занжир ўзига,
Атлас керак қизига.
Шакар қўшиб сўзига
8-март яқин.

Ишдан келар хўжайин,
Чарчагандир бу тайин.
Бехуда сўз айтмайин.
8-март яқин.

Кулиб қарши олайин,
Ширин таом солайин.
Парвоналар бўлайин.
8-март яқин.

Ишларин қилди шошиб,
Дам хам еб қолди оши.
Келди умр йўлдоши.
8-март яқин.

Хуш келибсиз арслоним.
Ўзимни пахлавоним.
Сизга фидодир жоним.
8-март яқин.

Мана сув ювингиз қўл.
Толиқтирмадими йўл?
"Сочиқ обке қизим бўл".
8-март яқин.

Келдингизми чарчамай?!
Ўзим сиздан айланай.
Иссиқ нон ёпдим атай.
8-март яқин.

Шўрва бор ошдан олдин,
Қўйнинг гўштидан солдим.
Ишдан вақтли кеб қолдим.
8-март яқин.

Ўғлингизга мажлис бор.
Овора бўлманг зинхор.
Ўзим оламан хабар.
8-март яқин.

Қизингизда тўгарак,
Ип-у калава керак.
Обкелдим барин бирдек.
8-март яқин.

Бозорда суринманг деб,
Толиқиб, уринманг деб.
Рўзғоримга бердим зеб.
8-март яқин.

Оилавий бўлиб жам.
Тортилди таомлар хам.
Ўзингга шукур Эгам.
8-март яқин.

Чой ичинг аччиққина,
Қилмайлик араз, гина.
Суянчимсиз биргина.
8-март яқин.

Бинокорим, тоғимсиз.
Чор ён тараф боғимсиз.
Бахтга тўлган чоғимсиз.
8-март яқин.

Кўпдан буён Боқивой.
Мақтов эшитмовдиёв.
Шу ўз хотиними вой.
8-март яқин.

Бунча ширин сўзлари,
Кулиб турар кўзлари.
Соттихонми ўзлари?!
8-март яқин.

Энди берсам эьтибор.
Лаб устида холи бор.
Бунча гўзал бу дилдор.
8-март яқин.

Аввал дердим " эй хотин,
хамма ишингдан ортгин.
Сен хам рўзғорни тортгин".
8-март яқин.

Билсам елкадош экан.
Уйим дер, ювош экан.
Ширин суҳбатдош экан.
8-март яқин.

Қарс икки қўлдан экан-да,
Мен "ўв хотин"деганда.
"Ха нима" дер эканда.
8-март яқин.

Энди тилида лаббай.
Гулим десам бир гулдай.
Шуни севмайин қандай?!
8-март яқин.

Ўйга толганин кўриб,
Соттихон гапни буриб.
Сўзин бошлади туриб:
8-март яқин.

"Ишда муаммо йўқми,
Баридан кўнгил тўқми.
Эсизда борми-йўқми?
8-март яқин.

Айтолмай турган эдим,
Бир занжир кўрган эдим.
Хавасда юрган эдим.
8-март яқин.

Аравани тенг тортсак,
Агар рўзғордан ортсак.
Шу тиллани сотволсак".
8-март яқин.

Боқивой дер: "Хап сени,
Режа қилгандинг нени?
Кўндирмоқчисан мени.
8-март яқин.

Шундан эканда нозинг,
Ўзгарибди овозинг,
Ишқдан куйлайди созинг.
8-март яқин.

Эркаклааар чатоқ ахвол.
Сиздаям борми шу хол?
Кенгашиш керак дархол.
8-март яқин.

Яхшиям йилда бир бор.
Келади байрам такрор.
Шу тилла нега даркор?
8-март яқин.

Бу мулойим Соттихон.
Ўзгармасин у томон.
Э, майли бўлсин омон.
8-март яқин.

Қараб кўнглин майлига,
Оберайин майлига.
Кетдик тилла сайлига".
8-март яқин.

Каналимизга аьзо булинг
https://t.me/+NRUMYn6Y-YM0YWFi
https://t.me/+NRUMYn6Y-YM0YWFi
✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿