Get Mystery Box with random crypto!

«БАХТЛИ БЎЛИНГ ОПАЛАРИМ СИНГИЛЛАРИМ» Хувиллатиб кетаяпсиз уйи | 8-Mart bayram tabriklari

«БАХТЛИ БЎЛИНГ ОПАЛАРИМ СИНГИЛЛАРИМ»

Хувиллатиб кетаяпсиз уйимизни, Ёшларини яширолмас бу кўзларим, Дуо қилиб тилаб қолдим бахтингизни, Бахтли бўлинг Опаларим Сингилларим!

Оппоқ либос ярашибди бўйингизга, Ғам қайғулар чанг солмасин кўнглингизга, Вафоли бир умир йўлдош ёнингизда, Бахтли бўлинг Опаларим Сингилларим!

Мехрибоним Опажоним Сингилжоним! Шундай бахтли бўлиб кулиб юринг доим, Қувончингиз кўрсам бахтли кечар оним, Бахтли бўлинг Опаларим Сингилларим!

Келин бўлиб тушган жойни обод этиб, Яқинларингиз кўнглини шод этиб, Тотувликда бахтли оила бунёд этиб, Бахтли бўлинг Опаларим Сингилларим!

Қайнотаю қайнонангиз қизи бўлинг, Хизмтида доим хозир-нозир бўлинг, Шу хонадон кўрки бўлинг юзи бўлинг, Бахтли бўлинг Опаларим Сингилларим!

Дуо қилар Ота-Онам бахтлар тилаб, Яратгандан ширин набиралар сўраб, Уч кун ўтмай соғиняпмиз йўллар қараб, Бахтли бўлинг Опаларим Сингилларим!

Хувиллатиб кетдингизку уйимизни, Ёшларини яширолмас бу кўзларим, Ота уйда энди мехмон жигарларим, Бахтли бўлинг Опаларим Сингилларим!

Каналимизга аьзо булинг
https://t.me/+NRUMYn6Y-YM0YWFi
https://t.me/+NRUMYn6Y-YM0YWFi
✿❀┄┅┅✿❀ ❀✿┅┅┄❀✿