Get Mystery Box with random crypto!

'Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида'ги қонунга мувофиқ иқтис | Хоразм вилоят судлари | Расмий канал

"Халқаро тижорат арбитражи тўғрисида"ги қонунга мувофиқ иқтисодий суд 9 тоифадаги аризаларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлди

АОКАда ўтказилган брифингда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни судда кўришга оид қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берди.

● Шунингдек, янги қонун билан Иқтисодий процессуал кодексида иқтисодий судлар томонидан кўриладиган арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишлар рўйхати белгиланди.

● Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексига судлар томонидан арбитраж муҳокамаси билан боғлиқ ишларни кўриш тартибини белгиловчи алоҳида боб киритилди.

● Шу билан бирга янги қонун билан "Давлат божи тўғрисида"ги қонунга киритилган ўзгартиришга асосан арбитраж ҳал қилув қарори юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида давлат божи тўланиши назарда тутилди.

Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт