Get Mystery Box with random crypto!

Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий ва хорижий оммав | 12-Хоразм округ сайлов комиссияси Матбуот маркази

Марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш статистикаси

Марказий сайлов комиссиясининг бугунги мажлисида қабул қилинган қарорга кўра 22 та маҳаллий ОАВ ташкилотидан 102 нафар, 9 та хорижий ОАВ ташкилотидан 11 нафар ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтказилди.

Эндиликда, аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари 496 нафарни ташкил этмоқда.

Маҳаллий ОАВдан:
44
та телерадиоканал, 30 та босма ОАВ, 5 та интернет нашрлари ҳамда 2 та ахборот агентлигининг 470 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилган.

Халқаро 19 та ОАВ ташкилотининг 26 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилган.

Марказий сайлов комиссияси томонидан ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш давом этмоқда.

Аккредитациядан ўтказишга доир батафсил маълумот.

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube