Get Mystery Box with random crypto!

1 млн доллар эвазига Ўзбекистон фуқаролигини олиш мумкин Бу б | Xorazm Kanal

1 млн доллар эвазига Ўзбекистон фуқаролигини олиш мумкин

Бу бўйича Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида муҳокамага қўйилди.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига камида 1 млн доллар сармоя киритган чет давлат фуқароси бўлган ёки фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахс ёхуд таниқли олим, спортчи, маданият ва санъат арбоби соддалаштирилган тартибида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиниши мумкин.

Лойиҳа муҳокамаси 23 ноябрга қадар давом этади.

Канал @Xorazm_Kanaluz