Get Mystery Box with random crypto!

Беруний туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлга | Xorazm Kanal

Беруний туманида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган авто ўргатувчи уста ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Беруний тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Б.А.” МЧЖ ўргатувчи устаси Н.Н. фуқаро З.Н.га ва унинг 3 нафар танишларига авто ўқув жараёнларига умуман қатнаштирмасдан, имтиҳонлардан танишлари орқали ўтказиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллари ва 16 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Канал @Xorazm_Kanaluz