Get Mystery Box with random crypto!

Муштумзўр безорилар гуруҳи қўлга олинди Урганч шаҳрида жамият | Xorazm Kanal

Муштумзўр безорилар гуруҳи қўлга олинди

Урганч шаҳрида жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўзга шахсларни уриш-дўппослаш каби жиноятларни содир қилиб келган безорилар гуруҳи қўлга олинди.

Гуруҳга Урганч шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган, муқаддам судланган С.Х. бошчилик қилган.

Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми билан қўзғатилган жиноят иши доирасида С.Х. билан биргаликда Урганч шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган, Б.Э. ва Урганч туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган, О.М. ҳам гумонланувчи тариқасида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган.

Гумонланувчиларга тегишли автомашиналардан пичоқ ва темир бита ашёвий далил тариқасида олинган.

Канал @Xorazm_Kanaluz