Get Mystery Box with random crypto!

Кеча Урганч шаҳрида содир бўлган автоҳалокатда аслида нечта од | Xorazm Kanal

Кеча Урганч шаҳрида содир бўлган автоҳалокатда аслида нечта одам вафот этди?

Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати кеча Урганч шаҳри, Авесто боғ мажмуаси яқинида содир бўлган йўл транспорт ҳодисасида 2 нафар фуқаронинг вафот этганлиги тўғрисида хабар берган эди, бироқ воқеа гувоҳлари йўл транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этганлар сони камайтириб кўрсатилмоқда дейишмоқда ва уларнинг айтишига қараганда вафот этганлар сони 2 нафардан кўп бўлган. Воқеа юзасидан тафсилотлар нега тўлиқ очиқланмагани, вафот этган фуқароларнинг шаҳслари ким эканликлари очиқланмагани ҳам уларда шубҳа пайдо қилгани таъкидланган. Шу сабабли Хоразм вилояти ИИБ дан ҳолат юзасидан тўлиқроқ тафсилот сўраб қолган бўлардик. Шунингдек ЙТХ келиб чиқишига сабабчи бўлган ҳайдовчига нисбатан қўлланилган жазо ҳам суднинг якуний қароридан сўнг очиқ ҳолда эълон қилиниши сўралмоқда.

Канал @Xorazm_Kanaluz