Get Mystery Box with random crypto!

Хоразм вилоятида фуқарони фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётган | Xorazm Kanal

Хоразм вилоятида фуқарони фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётган аёл аэропортда ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Тупроққалъа тумани бўлимлари томонидан фуқаро Г.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Л. бошқа бир фуқаро Г.ни Туркия давлатига фоҳишалик қилиш учун олиб кетаётган пайтида Урганч халқаро аэропортида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Канал @Xorazm_Kanaluz