Get Mystery Box with random crypto!

Қарздор отанинг транспорт воситаси хатланди. Фуқаролик ишлар | Xorazm Kanal

Қарздор отанинг транспорт воситаси хатланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 05.12.2017 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Қ.Ш.дан ундирувчи Н.Э. нинг фойдасига бир нафар фарзандининг вояга етгунига қадар моддий таъминоти учун қарздорнинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Бироқ, қарздорга алимент пуллари ҳар ой ўз вақтида тўлаб борилиши тўғрисида Бюронинг Янгибозор тумани бўлими давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамасдан 9 ойдан ортиқ мудат давомида алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.
Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздорга тегишли бўлган “LADA GRANTA” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, вақтинча сақлаш мақсадида жарима майдонига қўйилди. Шундан кейин қарздор ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан айрилиб қолишини билиб, алиментдан бўлган қарздорликларини тўлаб берди.

Канал @Xorazm_Kanaluz