Get Mystery Box with random crypto!

Расмий баёнот: Урганч шаҳрида автобус ва енгил автомашина ишти | Xorazm Kanal

Расмий баёнот: Урганч шаҳрида автобус ва енгил автомашина иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодиса юзасидан

2022 йил 12 май куни соат 14:30 ларда Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий, Шерозий ва Ғ.Ғулом кўчалари туташган чоррахада «Исузу» русумли автобус ва «ЛАДА2194» русумли енгил автомашина иштирокида оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Светофор орқали тартибга солинувчи ушбу чорраҳада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Исузу» русумли автобус ён томонга ағдарилиши оқибатида ундаги икки нафар йўловчи олган оғир тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида автобуснинг турли даражада тан жароҳати олган йўловчиларига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Холат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Канал @Xorazm_Kanaluz