Get Mystery Box with random crypto!

Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосарига жарима интизомий чораси | Xorazm Kanal

Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосарига жарима интизомий чораси қўлланилди.

Хоразм вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши билан:
Вилоят ҳокимининг саноат, капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалигини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Қурбанов Бахром Шариповичга нисбатан — ер участкаларини савдога чиқаришда буюртма бериш, ер танлаш материаллари ва топографик хариталарини тайёрлаш, мутасадди идоралар билан келишиш ва ҳуқуқ турини белгилаш борасидаги ишлар қониқарсиз ташкил этилганлиги сабабли ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Канал @Xorazm_Kanaluz