Get Mystery Box with random crypto!

Хоразмдаги “Хива Буюм бозори”да ёнғин содир бўлди Хива шаҳрид | YANG

Хоразмдаги “Хива Буюм бозори”да ёнғин содир бўлди

Хива шаҳридаги "Хива Универсал кийим-кечак бозори" ҳудудида содир бўлган ёнғин соат 19:25 да ўраб олиниб, соат 20:10 да бартараф этилди.

Ёнғин натижасида тахминан 1000 кв.м майдонда контейнер ва енгил типдаги савдо расталари ёниб зарарланган.

Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 9 та сув ташишга мўлжалланган автомобиллар жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.

Хоразм вилоятидаги энг тезкор
хабарлар каналига обуна бўлинг

https://t.me/+E264keCyOH9hNmQ6
https://t.me/+E264keCyOH9hNmQ6