Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Урганч шаҳрида “Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва фаолияти. | Xorazm.uz

Бугун Урганч шаҳрида “Жалолиддин Мангуберди ҳаёти ва фаолияти. Ануштегин Хоразмшоҳлар сулоласининг ўзбек давлатчилигидаги ўрни” мавзусида халқаро конференция иш бошлади.

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов анжуманни очиб берар экан, султон Жалолиддин Мангуберди бобомизнинг Ватан озодлиги йўлидаги жасорати ва матонатини эътироф этиб, буюк саркарда ҳаёти ва фаолиятини ўрганиш борасида чет эллик илмий тадқиқотчилар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш хусусида тўхталди. Конференцияда юртимизнинг турли ҳудудларидан, шунингдек, Россия, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган тарихчи олимлар иштирок этмоқда.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram