Get Mystery Box with random crypto!

Бугун халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашининг навбатда | Xorazm.uz

Бугун халқ депутатлари Тупроққалъа туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Алишер Салаев эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимовнинг тавсияси билан Ахмедов Шухрат Курвондурдиевич Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бунгача Ш.Ахмедов Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сессияда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, Хоразмнинг энг кенжа ва шу билан бирга ҳудуд жиҳатидан энг катта тумани ҳисобланган Тупроққалъани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш, барча соҳаларда ислоҳотлар муваффақиятини таъминлаш борасидаги вазифалар ҳақида тўхталди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram