Get Mystery Box with random crypto!

Бугун халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг навбатдан та | Xorazm.uz

Бугун халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилди. Кун тартибидаги масала бўйича Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, туман ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Фрунзе Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилингани муносабати билан Урганч тумани ҳокими лавозимига Султанов Ғайратжон Пўлатович номзодини тавсия этди. Ушбу таклиф туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди. Янги лавозимга тасдиқлангунга қадар Султанов Ғайратжон Пўлатович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Сессияда вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов сўзга чиқиб, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” ижроси бўйича туман фаоллари олдида турган вазифалар хусусида тўхталди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram