Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология олимпиадасида иштирок | Urganch shahar XTB rasmiy kanali.

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро биология олимпиадасида иштирок этиш учун Арманистонга жўнаб кетди

2022 йилги 33-Халқаро биология олимпиадаси 10-18 июль кунлари Арманистон давлатида ўтказилди. Бунда дунёнинг 64 давлатидан 256 нафар ўқувчи қатнашиши кутилмоқда.

Терма жамоамиз таркиби:

Азиза Абдувалиева - Тошкент Педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;

Азизбек Мухторов - Жиззах давлат педагогика институти академик лицейи ўқувчиси;

Бехруз Турсунов - Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 142-ИДУМ ўқувчиси;

Ғолибжон Шарифов -Бухоро вилояти Когон тумани 3-мактаб 9-синф ўқувчиси.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз терма жамоаси вакиллари ушбу олимпиадада 1997 йилдан буён иштирок этиб келмоқда ҳамда ҳозирги кунга қадар 3 та олтин, 4 та кумуш, 9 та бронза медалларини қўлга киритган.

Ўқувчиларимизга омад ва зафарлар ёр бўлсин!