Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли юртдошлар, қадрли халқ таълими тизими ходимлари! Авв | Urganch shahar XTB rasmiy kanali.

Ҳурматли юртдошлар, қадрли халқ таълими тизими ходимлари!

Аввало, сизларни, сиз орқали барча оила аъзоларингизни юртимиз бўйлаб кенг нишонланаётган Қурбон ҳайити байрами билан самимий табриклайман.

Шукроналик ва инсонлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик хислатларини ўзида мужассам этган ушбу қутлуғ айём халқимиз маънавий ҳаётида катта ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим.

Айтиш лозимки, ушбу файзли кунларда юртдошларимиз дўстлик ва биродарлик руҳида хайру саховат ва эзгу амалларни адо этиб, бир-бирларига яхшилик ва меҳр-муҳаббат улашадилар. Қалбларидаги энг самимий изҳорларини яқинларига изҳор этишади. Шу билан бирга, Қурбон ҳайити оилаларимиз тотувлиги, дастурхонларимиз тўкинлиги, турмушимиз фаравонлигини янада теранроқ ҳис қилишга ундайдиган файзли ва тўла маънода катта шукуҳга эга гўзал айёмлардан биридир.

Азиз устозлар!

Тан олиб айтишимиз керак, бугунги геосиёсий майдонда рўй бераётган турли манфаатлар тўқнашуви, айниқса, инсонларнинг онги ва руҳиятига ҳар томонлама таъсир этиш орқали миллатлар дахлсизлигига раҳна солишга уриниш ҳолатлари, афсус учраб турмоқда.

Шундай экан, ушбу жараёнда барчамиз ўз фуқаролик ҳамда касбий позициямизни тўла англаган ҳолда, оилаларимиз ҳамда таълим муассасаларида юксак маънавий муҳит ва одоб қоидаларини янада кенг жорий этишда жонбозлик кўрсатишимиз, бу орқали жамият ривожи ва халқимиз маънавий ҳаёти ривожига ўз муносиб ҳиссамизни қўшишимиз лозим, деб ҳисоблайман.

Барчангизни яна бир бор қутлуғ айём — Қурбон ҳайити байрами билан чин қалбимдан табриклайман ҳамда сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий тотувлик, бахт-саодат тилайман.