Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қонунчиликка кўра, эҳтиёжманд оилалардаги хотин- | Xorazm viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi

#Биласизми

Қонунчиликка кўра, эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга ОТМга киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар;

тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

2 ва ундан ортиқ фарзандини тарбиялаётган, қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам I ёки II гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot