2020-12-04 12:05:04
«Хоразм спорт мажмуаси» номи ўзгартирилмоқда. НЕГА?
Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси «Хоразм спорт мажмуаси»нинг (собиқ «Олимпия» стадионининг) янги номини танлаш бўйича таклифларни қабул қилинишини эълон этди.
Сўровномада 3 та «Жалолиддин Арена», «Султон Жалолиддин», «Khorezm Central Stadium» номини ёки «Бошқа ном»ни танлаш имконияти берилган.
Шу ҳақда ўз мулоҳазаларимни билдирсам.
«Хоразм спорт мажмуаси» номи кимга ёқмаяпти ва нега уни ўзгартириш керак? Бунинг сабаби нима?
Нега танлаш учун 1 та ном бериляпти? «Жалолиддин Арена» ва «Султон Жалолиддин» номларини 1 та деб ҳисоблаш мумкин. Чунки иккаласи ҳам Жалолиддин Мангубердини (ёки Жалолиддин Машариповними?! - ҳазил ) англатади. «Khorezm Central Stadium» номи эса «Хоразм спорт мажмуаси» номидан мазмунан фарқ қилмайди.
Нега стадион номларидан бири инглизча қўйиляпти - «Khorezm Central Stadium»? Ўзбекистонда бирор спорт иншооти инглизча номланмаган (ё номланганми?).
Нима учун «Бошқа ном»ни танлаган одамга ўз вариантини таклиф қилиш имконияти йўқ? У ўз вариантини қаерга юбориши керак.
Умуман олганда, вариантларнинг жуда камлиги дилни хира қилади, аммо муҳими бу эмас.
«Хоразм спорт мажмуаси» деярли 6 йилдан бери футбол ҳавосидан нафас олмаган. Ҳар йили уни тез орада ишга туширилиши, футбол ўйинлари ўтказилиши, мухлислар киритилиши ҳақида ваъдалар берилади. Аммо ҳар сафар мухлисларнинг қўйни пуч ёнғоққа тўлдирилади.
Стадионни очиб беринглар, унда футбол клубимиз ўйнасин, мухлислар кириб, футболни мириқиб томоша қилишсин. Кейин эса қандай ном қўйсангиз қўяверинг.
«Хоразм» футбол клуби ҳақидаги янгиликлар - @xorazm_fk
1.4K viewsedited 09:05