Get Mystery Box with random crypto!

Яна бир давлат Европага газ етказиб бериш истагини билдирди И | XORAZM24 | TEZKOR XABARLARI

Яна бир давлат Европага газ етказиб бериш истагини билдирди

Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Брюсселдаги матбуот анжуманида республиканинг газ конларини ўзлаштиришга сармоя киритиш режалари ҳақида гапирди. Шунингдек, у мамлакат келгусида Европа мамлакатларига газ етказиб бериш истагини билдирганини қўшимча қилди, деб хабар беради “РИА Новости”.

“Аллақачон нефть қазиб олувчи давлат бўлган Ироқ ҳам газ ишлаб чиқарувчи давлатга айланади”, — деди ташқи ишлар вазири.

Унга кўра, Ироқ ҳукумати ички бозорда "зангори олов"дан фойдаланиш учун газ конларини ўзлаштиришга сармоя киритади. Ҳусайн, шунингдек, республика келажакда, жумладан, Европа Иттифоқи давлатларига газ экспорт қилиш ниятида эканини таъкидлади.

#ТАРҚАТИНГ
ХОРАЗМ ХАБАРЛАРИГА АЪЗО БЎЛИНГ!
https://t.me/+8zrMpMGhdG4yMzA6