Get Mystery Box with random crypto!

Xonqa.uz |Rasmiy|

Telegram kanalining logotibi xonqahokimiyat — Xonqa.uz |Rasmiy| X
Telegram kanalining logotibi xonqahokimiyat — Xonqa.uz |Rasmiy|
Kanal manzili: @xonqahokimiyat
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4.87K
Kanalning ta’rifi

Web sayt👉👉👉 https://xonqahokimiyat.uz/

Ratings & Reviews

5.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

2

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-26 21:32:31
ТАЙИНЛОВ

Рўзибоев Аброр Жуманиязович

Хонқа тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича
ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди

Тайинловга қадар

Чапқирғоқ Амударё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедицияси бошлиғи ўринбосари сифатида фаолият юритган

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
@xonqahokimiyat

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати
2.5K viewsМУХАММАДШОХ, 18:32
Ochish/sharhlash
2022-08-26 19:27:40
|Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашининг олтмиш тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда депутатлар, секторлар, маҳалла раислари ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессия ишини туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Муродбек Давлатов бошқариб борди.

Сессия кун тартибида 5 тамасала кўриб чиқилиб, бу юзадан мутасаддиларнинг ахборотлари тингланди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан депутатлар ўз фикрларини билдирдилар ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

•┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•
@xonqahokimiyat

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати
2.3K viewsМУХАММАДШОХ, 16:27
Ochish/sharhlash
2022-08-26 17:45:39
2.2K viewsМУХАММАДШОХ, 14:45
Ochish/sharhlash
2022-08-26 17:39:48
Хонқа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради!

Ҳурматли фуқаролар! Электр энергиясидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинг:

- Электр тармоғига уланган электр қурилмалари ва жиҳозларини қаровсиз қолдирманг;

- носозлиги бўлган электр жиҳозларидан фойдаланманг;

- ҳимоя қобиғи шикастланган ёки ҳимоялаш хусусиятини йўқотган электр кабел ва симлардан фойдаланманг;

- электр тармоғининг юкламасини рухсат этилган меъёридан оширманг;

- шикастланган (носоз) электр розеткаларидан, рубилниклардан, ҳимоя воситаларидан, электр симлари қутиларидан ва бошқа электр қурилмалардан фойдаланманг.

Ушбу қоидаларига риоя қилсангиз содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олган бўласиз.
2.1K viewsМУХАММАДШОХ, 14:39
Ochish/sharhlash
2022-08-25 19:28:12
“Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақалари ғолиблари тақдирланди

Бугун Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида “Умид ниҳоллари – 2022” спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Мусобақаларнинг вилоят финал босқичида спортнинг 14 та тури бўйича 2093 нафар ўқувчи ғолиблик учун курашиб, улардан 509 нафари фахрли ўринларни эгалладилар.

Вилоят ҳокими Фарход Эрманов умидли ёш спортчиларни эришган ғалабалари билан табриклаб умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган Урганч шаҳри жамоасига бош соврин – “Дамас” автомобилини тантанали равишда топширди. Шунингдек, мусобақа ғолибларига 166 дона ноутбук, 166 дона смарт телевизор, 177 дона велосипед ва 51 дона спорт кийимлари тўплами топширилди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Xorazm.uz | Facebook | Telegram | Instagram
2.3K viewsМУХАММАДШОХ, 16:28
Ochish/sharhlash
2021-12-18 09:22:49
#Янги_Ўзбекистон
#Ўзбекистон_ёшлари_форум_2021
#Беш_ташаббус

•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
@xonqahokimiyat
1.0K viewsМУХАММАДШОХ, 06:22
Ochish/sharhlash
2021-12-17 18:10:13
#live


Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатов бошчилигида жорий йил сарҳисоби ҳамда 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар хусусидаги туман аҳлига мурожаати якунланди

ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар иштирокидаги Халқ депутатлари туман кенгашининг эллик иккинчи сессияси бахс ва мунозарали савол жавобларга бой тарзда ўтмоқда

Хонқа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
1.5K viewsМУХАММАДШОХ, 15:10
Ochish/sharhlash
2021-12-17 17:24:08
#Live

Тумандаги курилиш ишлари ҳажми 2020 йилда 266,3 миллиард сўмни ташкил қилган бўлса, жорий йилда 326,4 миллиард сўм қурилиш ишлари ҳажми бажариш кутилган. Натижада ўсиш суръати ўтган йилга нисбатан 107,2 фоизни ташкил этади.

Хонқа тумани ҳокими Муродбек Давлатов нутқидан.

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати
1.5K viewsМУХАММАДШОХ, 14:24
Ochish/sharhlash
2021-12-17 17:01:25 https://t.me/xonqahokimiyat/9269?single#Live

Жорий йилда Хонқа туманида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 612,2 млрд. сўмни ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан
110,0 фоизни ташкил қилади.

Истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда
270,7 млрд. сўмни, ўсиш 116,1 фоизни ташкил қилган.

Туманнинг вилоят истеъмол товарлари ишлаб чиқаришдаги улуши 4,4 фоизни ташкил қилади
1.3K viewsМУХАММАДШОХ, edited  14:01
Ochish/sharhlash
2021-12-17 16:46:31
#Live

Хонқа тумани ҳокими Муродбек Сапарбоевич Давлатов туманнинг 2021 йил ижтимоий - иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йил учун белгиланган устувор йўналишлар бўйича туман аҳолисига ўз мурожаатини йўлламоқда.

Мазкур сессия ишида жорий йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар самараси, ҳар бир соҳадаги ютуқ ва камчиликлар сарҳисоб қилиниб, келгуси йил таклифлари муҳокама қилинади.

Хонқа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
1.4K viewsМУХАММАДШОХ, 13:46
Ochish/sharhlash