Осмонимизда истиқлол қуёши порлаган, толеъимизга озодлик дастхати битилган, истиқбол орзуларидан кўнгиллар қайта бунёд бўлган кун!
Эрк дея жон берганларнинг шаъни, ғурури, эл деганларнинг иқболи азиз бўлган кун!
Азиз ватандошлар! Сизларни ва яқинларингизни энг буюк, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг қутлуғ 31 йиллик айёми билан самимий муборакбод этаман
Хонадонларимизни, гўзал юртимизни тинчлик-осойишталик, файзу барака асло тарк этмасин! Ҳар биримиз учун қудрат манбаи, саодат маскани бўлган жонажон Ўзбекистонимиз осмони доимо мусаффо бўлсин!