Get Mystery Box with random crypto!

ЖУМА НАМОЗИДАГИ ҲОЛАТ 11242-савол Ассалому алайкум! Хозир Са | Xonobod Bugun | Rasmiy kanal

ЖУМА НАМОЗИДАГИ ҲОЛАТ

11242-савол

Ассалому алайкум! Хозир Санкт-Петербург шахрида истиқомат қиламан. Алхамдулиллахх, аста-секин жума намозларига қатнай бошладим. Ўтган хафта жума намозида ғалати бир ходисага гувох бўлдим, имомга эргашиб намоз ўкиш жараёнида катта кўпчилик кишилар Фотиха сурасидан кейин "Омин" деб айтишди. Мен авваллари Жума намозида "Омин" деганларини эшитмаган эдим. Аммо мен бундай демадим, сабаби мен намоз ўкишни ўрганган китобларда Жума намозида Фотиха сурасидан кейин "Омин" дейилиши хакида маълумот йўқ эди. Саволим шундаки мен Жума намозини ўқиш жараёнида хатога йўл кўйдимми?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Сиз хатога йўл қўймагансиз. Улар бошқа мазҳабда эканлиги учун шундай қилишади. Сиз оминни махфий тарзда айтинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Xonobodbugun