2022-11-13 15:07:47
Хонобод шахар тиббиёт ходимлари куни билан...
Бу дунёда ЭНГ бахтли, касб эгаси ўзингиз
Бизларга жон беради, Сизларни бир сўзингиз
Кечаю кун термулиб, боқар қаро кўзингиз
Қалби тўла мехру, қўлида хаёт борлар
Байрамингиз муборак, эй азиз шифокорлар!
СИЗ бор уйқу рохат, СИЗ бор юзимиз гўзал
Сизлардан йироқ бўлсин, ёмон амал ва назар
Бугун битдим мисра шеър, битсам арзийсиз ғазал
Юраги тўла сехр, қўлида даво борлар
Байрамингиз муборак, эй азиз шифокорлар!
Хонободим халқидан, СИЗГА салом йўлладим
Фонийгина умрингизга, кўплаб умр тиладим
Аллохимдан Сизлар учун, фақат соғлик сўрадим
Юзлари тўла нур, сўзида ибо борлар
Байрамингиз муборак, ХОНОБОДЛИК ШИФОКОРЛАР!
Хурматли тиббиёт ходимлари Сизларни бугунги касб байрамингиз билан чин юракдан табриклаймиз! Сизларга соғлик, омонлик, машаққатли касбингизда улкан зафарлар тилаймиз! Хурмат билан ХОНОБОД ШАХАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ.
2.9K views𝙰𝚍𝚖𝚒𝚗, 12:07