Get Mystery Box with random crypto!

ЧАҚАЛОҚНИ ТУҒРУҚХОНАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ 813-САВОЛ: Ҳозирги кунда | Xonobod24 | 🇺🇿 | Расмий канал

ЧАҚАЛОҚНИ ТУҒРУҚХОНАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ

813-САВОЛ: Ҳозирги кунда чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш учун катта дабдабалар қилиш урфга кирмоқда. Онани келин кўйлаклар билан кийинтириб, безантириб, олиб чиқишмоқда. Динимизда бу ҳолатлар қандай баҳоланади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умр инсонга берилган энг катта неъмат. Умрини қадрига етган кишилар ўзидан яхши ном, одамларга фойдаси тегадиган ишлар қолдиради. Ҳаётда майда чуйда ишларга ўралашиб юрадиган, умрини бефойда ишлар ва сарф харажатлар билан ўтказадиганлар тупроққа қўйилиши билан унутилишга маҳкум бўлади. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Енглар, ичинглар, исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни севмайди", деб буюради (Аъроф сураси 31-оят). Исро сураси 27-оятида исроф қилувчилар шайтоннинг биродарлари экани ҳақида огоҳлантирилади. Исроф — ҳаддан ошиш, вақтни, маблағни лойиқ бўлмаган ўринга ёки гуноҳ ишларга сарфлашдир. Исроф — ҳаромдир. Ҳаромга эса охиратда азоб бордир.

Тўғри фарзанд дунёга келиши катта хурсандчилик, лекин чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқишни катта дабдаба қилиб, қатор қатор машиналарни ёллаш, туққан онани келин кўйлаклар билан кийинтириш, ортиқча харажат ва исрофдир.

Ёш онани турли кўз ва суқларга рўпара қилгандан кўра, маъқул бир суратда уйга олиб келиб, ақиқа қилиб, одамларга таом едириб дуосини олиш суннатга мувофиқ бўлади. Ўша дабдабаларга кетаётган маблағни бир бева бечорага ёки бирор муҳтож талабага берилса, уларнинг хурсандчилигига сабаб бўлади. Уларнинг чин дилдан қилган дуолари сабаб ўзи ва фарзанди учун барака ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
 
@Xonobod24