Get Mystery Box with random crypto!

Админлар ҳақида шеър Ўйламанг админнинг йўқми деб иши. Ёмон д | O'rganamiz, o'rgatamiz! (KANAL)

Админлар ҳақида шеър

Ўйламанг админнинг йўқми деб иши.
Ёмон деб ярим тунда нетда туриши!
Не қилсин кундузи қўли тегмаса ,
Ахир рўзғорнинг ҳам битмас ташвиши!

Админда ҳам бор бола, бор оиласи.
Ундан ҳам кутарлар таом сарасин.
Худди сизникидек бўлгани каби,
Меҳмон қилар қариндошу,?амма-холасин!

Кундузлари товар тахлар елиб-югуриб,
Биров келар, биров кетар унга қарайди.
Кийимларнинг сарасини тинмай қидириб,
Кўзи оғриб, ярим тунда медиа тахлайди.

Сизга осон расмларни ўтказасиз тез,
Бу яхши, бу-ёмон дейсиз саралаб.
Сиз ўша ёмон деб айтган буюмни,
1001 группадан олган оралаб.

Админлар телефони ишлар туну кун,
Ҳаётда 100% қувват тўлмайди,
Юмшоққина паркўрпа, ўз ўрни қолиб,
Админшўр резетка ёнида ухлайди

Қарасам админнинг ҳолини ҳеч ким,
Менчалик астойидил англаб етмайди,
Ўзимдан ўзгаси Админни мақтаб ,
Ҳатто тўрт қаторгина мисра айтмайди!

Шунинг учун азизлар айб этманг зинҳор!
Админликни ҳамма ҳам эплай олмайди....