Get Mystery Box with random crypto!

Президент қарори: маҳалланинг молиявий имконияти кенгаяди Ўзб | Xolis nazar | Расмий канал

Президент қарори: маҳалланинг молиявий имконияти кенгаяди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ролини мустаҳкамлаш ва молиявий имкониятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини учун юридик шахс мақомига эга бўлмаган Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси ташкил этилмоқда.

Мазкур жамғармаларда шакллантирилган маблағлар амалдаги давлат бюджети, ижтимоий ривожлантириш дастурлари ва бошқа инструментлар билан қамраб олинмаган тадбирларга қўшимча равишда йўналтирилади ҳамда уларни тасарруф этиш бўйича маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан мустақил қарор қабул қилинади.

Яъни маҳалла ҳудудидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун ўз маблағларига эга бўлади. Мисол учун, маҳалла ҳудудида болалар майдончасини ташкил этиш ёки нуронийлар чойхонаси таъмирлаш ва ҳоказо.

Шунингдек, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти ҳамда уларни фаолияти самарадорлиги ошириш мақсадида маҳаллаларнинг ягона классификаторини ишлаб чиқиш ҳамда ҳар бир маҳалланинг чегараларига аниқлик киритиш бўйича тегишли органларга топшириқлар берилмоқда.

Қарор мазмун-моҳияти ҳақида батафсил "Мahalla" газетасининг 33-сонида танишасиз.

Xolisnazar.uz