Get Mystery Box with random crypto!

ХЎЖАОБОД ТУМАНИ АҲОЛИСИ ВА ТУМАНИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ ДИҚҚАТИГА! М | Xo‘jaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

ХЎЖАОБОД ТУМАНИ АҲОЛИСИ ВА ТУМАНИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрамининг кенг нишонланиши муносабати билан Хўжаобод тумани аҳолиси ва туманимиз меҳмонлари учун туман раҳбарияти ташаббуси билан туман марказидаги маданият ва истироҳат боғида 1-4 сентябрь кунлари оммавий тадбирлар ва галаконцерт шоулари ўтказилади.

Ушбу тадбирларда тумандошларимиз маданий ҳордиқ чиқариш билан бирга, юлдузли дастурларни мароқ билан томоша қилишлари мумкин бўлади.

Барча Хўжаобод аҳлини ушбу байрам дастурларида кутиб қоламиз. Эслатиб ўтамиз байрам дастурларига кириш бепул.

Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | YouTube