Get Mystery Box with random crypto!

ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА ЙИЛИГА 1 МИЛЛИОН ТОННА ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧ | Xo‘jaobod tumani hokimligi Matbuot xizmati

ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА ЙИЛИГА 1 МИЛЛИОН ТОННА ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНА ИШГА ТУШДИ

Хўжаобод туманининг Хидирша маҳалласи ҳудудида “GSR building materials” МЧЖ ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда барпо этилган корхонанинг лойиҳа қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг.

Мустақиллик байрамининг ўттиз бир йиллиги арафасида мазкур корхона фаолиятини бошлади. Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, барчани энг улуғ, энг азиз байрам билан қутлади. Ушбу ишлаб чиқариш корхонасининг имкониятлари, келгусидаги фаолияти ва иқтисодиётда тутган ўрни хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Эндиликда Хидиршада ҳам йилига 1 миллион тонна цемент маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Корхонада 200 нафар фуқаро доимий, даромадли иш билан таъминланди. Бу эса туманимизда қурилиш ишларини бардавом бўлишида муҳим аҳамият касб этади.

Хўжаобод тумани хокимлиги матбуот хизмати.
Telegram | Facebook | YouTube