Get Mystery Box with random crypto!

Мактаб директорларининг ваколат доираси кенгайтирилади Презид | Xo'jaobod E'lonlari | Хўжаобод Эълонлари

Мактаб директорларининг ваколат доираси кенгайтирилади

Президентнинг тегишли фармони (ПФ–79-сон, 26.05.2023 й.) билан 2023 йил 1 сентябрдан:

умумий ўрта таълим муассасалари директорларига ўз ўринбосарларини ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш, ажратилган умумий соатлар доирасида ўқув режаларига 15 фоизгача ўзгартириш киритиш масалаларини мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;

туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш бўйича ваколатлари бекор қилинади.

@Xojaobod_elonlari