Мирфозилова Шоҳсанам 2023 йил 4-9 май кунлари Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида "Баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш" спорт туридан ўтказилган Осиё чемпионатида иштирок этиб, ўз вазн тоифасида энг юқори натижа билан рекорд ўрнатиб фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Бугун чемпионни ушбу ғалабаси билан туман ИИБ раҳбари Р. Жалолдинов ҳамда ўзи таълим олувчи мактаб даргоҳи ўқувчи ва ўқитувчилари ва кенг жамоатчилик самимий қутладилар.