Get Mystery Box with random crypto!

ЮРТИМИЗДА ОПЕН-ТЎЙ Майда-чуйда ишни қўй, Қозонни ос, қўйни с | Xo'jaobod E'lonlari | Хўжаобод Эълонлари

ЮРТИМИЗДА ОПЕН-ТЎЙ

Майда-чуйда ишни қўй,
Қозонни ос, қўйни сўй,
Карнайни чал, бошланди
Маҳаллада опен-тўй.

Элга қучоқ очамиз,
Хурсанд дўсту божамиз.
Айланайин, бошингдан
Сим-карталар сочамиз.

Ул бунча овоз олди,
Бул бунча овоз олди,
Бизлар овоз олмаган
Бир фақат хўроз қолди.

Опен-бюджет дарс бўлди,
Элдан битта арз бўлди:
Рекламага Пепси тоғам
Бир ифторлик қарз бўлди.

@Xojaobod_elonlari