Get Mystery Box with random crypto!

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР СОҒЛОМЛАШТИРУВЧИ МАССАЖ CАВОЛ: Эркак киши аё | XOJAGON.UZ

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

СОҒЛОМЛАШТИРУВЧИ МАССАЖ

CАВОЛ: Эркак киши аёл кишидан санаторияда соғломлаштирувчи массаж олиш мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мумкин эмас. Шариатнинг асл қоидасига кўра эркак беморларни эркак табиблар даволайди, аёл беморларни аёл табиблар даволайди. Фақатгина зарурат ҳолатлардагина ушбу қоидада истисно бор. Зарурат деганда бир жонга ўлим хавф солиб турган ҳолат назарда тутилади. Шунда ҳам ушбу истисно зарурат миқдорида бўлиши таъкидланади.

Исломда инсон ҳаёти қадрланади. Шу сабабдан ноилож қолганда ёки ўлим хавф солганда ҳаром қилинган нарсаларни истеъмолига ҳам, зарурат миқдорича, рухсат берилган. Зеро, фиқҳий қоидалардан бирида:

الضرورات تبيح المحظورات

яъни: “Заруратлар ман қилинган ишларни мубоҳга айлантиради” дейилган.

Массаж олиш эса зарурат ҳолати эмас. Шунингдек аёл кишилар ҳам эркак кишидан массаж олиши мутлақо жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz