Get Mystery Box with random crypto!

РАСУЛУЛЛОҲ ВАСИЯТЛАРИДАН Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилин | XOJAGON.UZ

РАСУЛУЛЛОҲ ВАСИЯТЛАРИДАН

Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга 10 та калиманинг (ҳукмларини) васият қилдилар: Аллоҳга бирор нарсани шерик келтирма, гарчи ўлдирилсанг ҳам, ёндирилсанг ҳам. Ота-онангга оқ бўлиб қолма, гарчи аҳли оилангдан ва молу-дунёингдан чиқмоқликни буюрса ҳам. Фарз намозни қасддан тарк қилма, бас, кимики Аллоҳ фарз қилиб қўйган намозни тарк қилса, батаҳқиқ Аллоҳнинг зиммаси ундан узоқ бўлади. Хамр (ароқ) ичмагин, зеро у барча ёмонликларнинг бошидир. Ва гуноҳлардан сақлангин, чунки гуноҳ сабабли Аллоҳнинг ғазаби тушади. Ва уруш кунида қочишликдан сақлангин, гарчи одамлар ўлсалар ҳам. Ва агар одамларга ўлим (касаллиги, вабо) етса ва сен уларнинг ичида бўлсанг, собит тургин. Ва аҳли оилангга касб қилган молингдан инфоқ қил. Ва уларга одоб беришликда таёғингни кўтарма. Ва уларни Аллоҳ йўлида огоҳлантириб тур», дедилар.

“Мишкотул масобиҳ” китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz