Get Mystery Box with random crypto!

Қуръони каримда келган Аллоҳ яхши кўрадиган сифатлар, У зот ях | XOJAGON.UZ

Қуръони каримда келган Аллоҳ яхши кўрадиган сифатлар, У зот яхши кўрадиган бандалар билан танишиб чиқамиз.

1. Аллоҳ таоло муҳсинларни яъни чиройли иш қилувчиларни яхши кўради.
“Албатта, Аллоҳ чиройли (иш) қилувчиларни яхши кўради” (Бақара, 195).
“Аллоҳ эзгулик қилувчиларни севар”
(Оли Имрон, 134).

2. Аллоҳ таоло кўп тавба қилувчиларни ва ўзларини доимо пок тутувчиларни яхши кўради.
“(Эй, Муҳаммад!) зинҳор (Сиз) унда (намоз ўқиш учун) турманг! Биринчи кундан тақвога асосланган масжид эса, унда туришингизга лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар” (Тавба, 108).

3. Аллоҳ Пайғамбар алайҳиссаломга эргашганларни яхши кўради.
“Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир” (Оли Имрон, 31).

4. Аллоҳ тақводорларни яхши кўради.
“Аслида эса, ким (Аллоҳ) аҳдига вафо қилса ва тақволи бўлса, албатта, Аллоҳ (бу каби) тақводорларни севади” (Оли Имрон, 76).

5. Аллоҳ сабр қилувчиларни яхши кўради.
“Қайси бир пайғамбар (ўтган бўлса), у билан бирга кўп жамоалар жанг қилганлар. (Лекин) Аллоҳ йўлида уларга етган нарсалар сабабли сустлик, заифлик қилмаганлар, (ёвга) таслим ҳам бўлмаганлар. Аллоҳ (эса) сабрлиларни севар” (Оли Имрон, 146).

6. Аллоҳ таоло таваккул қилувчиларни яхши кўради.
“Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Сиз, эй, Муҳаммад,) уларга (саҳобаларга) мулойимлик қилдингиз. Агар дағал ва тошбағир бўлганингизда, албатта, (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас, уларни афв этинг, (гуноҳлари учун) кечирим сўранг ва улар билан кенгашиб иш қилинг! (Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг, зеро, Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар” (Оли Имрон, 159).

7. Аллоҳ таоло адолат қилувчиларни яхши кўради.
“Агар ҳукм қилсангиз, ўрталарида адолат билан ҳукм қилинг! Албатта, Аллоҳ одилларни севади” (Моида, 42).

8. Аллоҳ таоло мўминларга нисбатан камтар, кофирлардан эса ўзларини юқори тутувчиларни яхши кўради.
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан кимки динидан қайтса, Аллоҳ шундай бир қавмни келтирурки, уларни Аллоҳ севадиган ва улар ҳам Уни севадиган, мўминларга (нисбатан) камтар, кофирлардан эса (ўзларини) юқори тутувчи, Аллоҳнинг (тоати) йўлида жидду жаҳд қилувчи, маломатчининг маломатидан қўрқмайдиган бўлурлар. Бу Аллоҳнинг фазлидирки, уни Ўзи хоҳлаган (бандалари)га берур. Аллоҳ (карами) кенг, доно зотдир” (Моида, 54).

9. Аллоҳ таоло ўзининг йўлида саф бўлиб курашадиганларни яхши кўради.
“Албатта, Аллоҳ ўзининг йўлида гўё туташ бинолардек саф тортиб, жанг қиладиган зотларни севар” (Саф, 4). Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/XojagonUz