Get Mystery Box with random crypto!

НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ -Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатла | XOJAGON.UZ

НАМОЗНИНГ ҲИКМАТЛАРИ

-Намоз Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатниларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.

-Намоз калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.

-Намоз банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.

-Намоз ютуқ ва нажотлар йўлидир.

-Намоз - хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.

-Намоз ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

-Намоз намозхонни Аллоҳ таолага яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди.

-Намоз инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.

-Намоз ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат касб этади.

-Намоз ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

-Намоз кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.

-Намозхон одам ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.

-Намоз ўз эгасини юксак инсоний фазилатларга эга бўлишга, турли разийлатлардан холи бўлишга олиб боради.

-Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.

-Намоз мусулмон кишини ғайри мусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Намозхон одамни ҳамма хурмат қилади, унга ишонади.

-Намоз поклик рамзидир. Қолаверса бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади.
Намоз кишининг рухий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирги кунда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

"Кифоя" китобдан

Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/XojagonUz