Get Mystery Box with random crypto!

Қалб ила севинг! Тафаккур қилиб кўринг-а, фаришталар Одам ҳа | 💔 𝕏𝕀𝕐𝕆ℕ𝔸𝕋 𝕆ℝ𝕀𝔾𝕀ℕ𝔸𝕃💔

Қалб ила севинг!

Тафаккур қилиб кўринг-а, фаришталар Одам ҳазратларига сажда этишга буюрилдилар! Ваҳоланки,улар нурдан яратилган эдилар.Отамиз Одам эса тупроқдан. Фаришталар токи қиёмат ибодатдалар. Аллоҳ Одамни яратмоқчи эканлигини фаришталарга айтганда,улар:
" Ё Раб Сенинг васфинг учун биз бормиз-ку!" деганларида, Буюк Раббимиз:" Мен биламан,сизлар билмассизлар!!!" дея жавоб берган экан.
Дарҳақиқат, бандасини нафс ила яратди. Уни ҳар не-га муҳтож яратди. Қалбига муҳаббат ато этди.
Дардга сабр ато этди. Фаришталар одам бўла олмаслар, аммо одам ўз муҳаббати ила фаришталар мақомидан ҳам юксакликка эриша олар экан. Кимнидир севсангиз, аввало уни қалб ила севинг. Нафс билан эмас. Уни айбларини ахтарманг. Ахир сиз инсонни севаяпсиз, агар у беайб бўлганида эди ўша жаннатларда қолган бўлар эди. Шунчаки севинг, меҳр беринг, қадрланг! Аллоҳнинг яратиқларидан завқ олиб яшанг!
Бандаси муҳтож этиб яратилган дедик. Ўз ўрнида ота-она муҳаббатига, жуфти ҳалолининг, фарзандларининг муҳаббатига. Ака-укалар ва ниҳоят бир солиҳ дўстнинг муҳаббатига!
Ҳеч қайсиси бир-бирининг ўрнини боса олмайди. Аксинча бўлганда эди Раббим сийлаи раҳмни улуғламаган, жаннатини оналар оёқлари остига тушмаган, Ўз розилигини оталар розилиги ила тенглаштирмаган ва дўстни дўстга шафоатчи этмаган бўлур эди. Валлоҳу аълам.
Гўзал амалингиз ила фаришталардан афзал бўлинг-у, аммо атрофингиздагилардан фаришталик сифатини кутманг...
Бор-йўғи қалбингиз билан севинг, муҳаббатни ҳис этинг. Қўлингиздан келса, меҳр беринг! Кўнгиллар муҳтож бўлган, ва олий Ишққа етакловчи севги заррасига лойиқ бўлинг!

#Maftun

Bizga qo'shiling @Xiyonat