Get Mystery Box with random crypto!

Тунларимни тонгида хам, Тушларимни ўнгида хам, Умрим аввал сўн | 💔 𝕏𝕀𝕐𝕆ℕ𝔸𝕋 𝕆ℝ𝕀𝔾𝕀ℕ𝔸𝕃💔

Тунларимни тонгида хам,
Тушларимни ўнгида хам,
Умрим аввал сўнгида хам,
такрор-такрор сени кўрсам.

Сен қуёш-у мен ой мисол,
соғинамиз битта висол.
Қани кун ёр кунда бир бор,
Яна такрор сени кўрсам.

Бўлармиди баҳорим ёз,
Тугармиди дардим бироз,
Ўтинчим хам шу бир холос,
яна такрор сени кўрсам.

Кўзларимда бўлмасди нам,
Юрагимда қолмасди ғам,
Оларди дил сендан малхам,
Яна такрор сени кўрсам.

Сени менга зор-зор этган-у бахт,
Мени сенга зор-зор этган-у бахт,
Иккимизни икки йўлга солган мухаббат.

@Xiyonat