Get Mystery Box with random crypto!

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллалл | Xitob.uz

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:
«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.

Одамлар бу ҳадисни назар-писанд қилишмайди. Унинг остида улкан азоб ётганини билишмайди. Ўша қилган ишини арзимас деб билади, лекин айни ўша ишлар унинг охиратда кимлар билан бирга бўлишини ҳал қилиб қўяди. Ҳукамоларнинг “Қандай ҳаёт кечирсангиз шундай вафот топасиз” деган гаплари бор.