Get Mystery Box with random crypto!

АКА ВА СИНГИЛ ҲАҚИДА (Ривоят) Ўтган бир замонлард | 📚 Xayotiy Hikoyalar 📖 Rasmiy

АКА ВА СИНГИЛ ҲАҚИДА

(Ривоят)

Ўтган бир замонларда,
Қадим Шош томонларда,
Бор эди бир безори,
Йўқ эди ҳалққа кори.

Кун бўйи бир иш қилмай,
Дайдиб,санғиб юрарди,
Тунлар ўғирлик қилиб,
Бир кунини кўрарди.

Эзгулик йўқ дилида,
Жаҳолатга ёр эди,
Ўзидек бир иккита,
Дўстлари ҳам бор эди.

Бир кун улар ярим тун,
Бир бирига уланди,
Катта ўлжа ишқида,
Тоғ ортига йўналди.

Йўл юрдилар, ортида,
Қолди кўплаб давонлар,
Йўл юрдилар,изидан,
Гуллаб кетди тиконлар.

Энг чўққига чиққанда,
Ҳаммаси чарчаб,толди,
Ўша безори бирдан,
Кўзларига ёш олди.

Маъюс тортди бир лаҳза,
Оқшом. Ой нур тўшайди,
-- Ҳов анаву қишлоқда,
-- Менинг синглим яшайди.

-- Ўзим билан оввора,
-- Бир ҳолин сўролмадим,
---Ака бўлиб бир бора,
---Йўқлаб ҳам боролмадим.

Шундай деб у безори,
Бир кўнглини бўшатди,
Қўлин чўзиб синглисин,
Қишлоғини кўрсатди.

Ҳақиқат доим ғолиб,
Ҳақ учун бордир Холиқ,
Тутиб олиб уларни,
Дорга осди ҳалойиқ.

Кетди улар риҳлатга,
Йўқ бўлди Ер бетида,
Ёнди,ёнди беаёв,
Ёнди дўзах ўтида.

Ёнди улар ҳаммаси,
Олов ёниб толмади,
Лек ўша безорининг,
Битта қўли ёнмади.

Ёнмади дўзаҳда ҳам,
Оқибатнинг йўллари,
Ҳов ана синглим деган,
Ўша ака қўллари.

Қиссадан ҳисса шуки,
Оқибатсиз йўл тутманг,
Акажонлар ҳеч қачон,
Сингилларни унутманг.

Меҳрли бўлинг доим,
Чўкмасин дил,кўнгиллар,
Сизни ҳар балолардан,
Сақлагувчи сингиллар.

ХУРШИД КАРИМ

https://t.me/joinchat/AAAAAEXhOCJV5OqJNA3C1g