Get Mystery Box with random crypto!

​#МЕНСИЗ Бир кун ... ҳаётингдан кетмоғим тайин, Бемор юраг | 📚 Xayotiy Hikoyalar 📖 Rasmiy

​#МЕНСИЗ

Бир кун ...
ҳаётингдан кетмоғим тайин,
Бемор юрагимда дард заҳарханда
Мунис туйғуларим қилолмай ўйин,
Менсиз бахтли бўлармисан, айтгин ўшанда...

Йиллар давомида бир сени ўйлаб,
Озорингдан кўнглим ғалвирак банда.
Мендан сўнг мен ҳақда эртаклар сўйлаб,
Менсиз бахтли бўлармисан, айт- чи ўшанда ?...

Пешонангга тақдир ёзгани исмим,
Кун келиб ўчажак, из қолмас санда,
Беҳишт боғларига кўчганда жисмим,
Айт-чи , бахтли бўлармисан менсиз ўшанда ...

Атрофинг тўлдирса пари санамлар,
Эътибор тафтидан лабингда ханда.
Кулбангни ёритса ифорли шамлар,
Менсиз бахтли бўлармисан, айтгин ўшанда ...

Биламан , вақт ўтиб эслашинг тайин,
Ахир кўнгил қулфинг калити манда,
Занжирбанд дил ила бахт тотиш қийин,
Менсиз бахтли бўлолмайсан билгин ўшанда ...

Менсиз бахтли бўлолмайсан,
айнан...
ўшанда ...

Муаллиф: Хазонрезги

Каналимизга обуна бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEXhOCJV5OqJNA3C1g