Get Mystery Box with random crypto!

​​ОШ СИРИ Кутмагандим тўсатдан , Инсоф кирди эримга . Бир та | Ибратли хикоялар

​​ОШ СИРИ

Кутмагандим тўсатдан ,
Инсоф кирди эримга .
Бир таклиф билдирганди,
Сиғмай кетдим теримга.

-Кел хотин, сен ҳам одам,
Яйрагин , ҳордиқ олгин.
Кечга бир ош дамлайин,
Бир кўриб ҳайрон қолгин.

Кечки пайтда ул ҳожам,
Ошга бошлар ҳаракат.
Палов учун бозорга ,
Бориб қилгач ҳаражат

Дейди :
- Хотин бошладим,
Гўё маҳкам боғлаб бел
Музлатгичдан лаҳм гўшт ,
Карт думбани олиб кел.

Қўй ёғига ош қилай ,
Сен чақмоқла , тўғраб тур,
Газга гугурт чизгин-у ,
Ва қозонни илдам сур.

Жуда яхши , жуда соз ,
Энди пиёзни ҳам арт .
Ҳалқа қилиб тўғрагин,
Гўшт қизарса солиш шарт

Мушак сабзи энг зўри
Ошбопи ҳам айнан шу ,
Меъёрида қовургин,
Сўнг устидан босгин сув.

Нўхот , зира , зарчава
Магиздан яйрар палов.
Суви милт- милт қайнасин,
Хабар олиб тур бирров

Зирвак шира тортдими ,
Гуручни қилгин тайёр.
Ошни дамлаб салатга,
Ҳаракат бошлаб юбор .

Ўн дақиқа дам еса ,
Палов тайёр - сузарсан
Чаққон улгур унгача ,
Дастурхонни тузарсан.

Шундай деб ош пишгунча
Сайраб тили бетиним
Эрим дейди:
- Ош қилиш,
Бундоқ бўлар , хотиним...

Мен ҳам дейман бўш келмай,
- Қўлингиз бунча ширин.
Англолмадим- а сира,
Ош қилмоқликнинг сирин

-Хотин , мен ҳам кўп йиллар ,
Шу юмуш сирин тердим.
Сўнг билганим паловга ,
Бутун меҳримни бердим.

Аммо тоза чарчадим ,
Бўлиб кетдим бир беҳол ,
Ош пиширган мен бўлдим,
Сен идишни ювиб ол .

Индамай йиғиштирдим ,
Барча юқли идишни
Хаёл-ла саранжомлаб ,
Бажардим қолган ишни

Фақат ўртар бир савол
Жавоб қайдан биламан,
Мен ҳам жуфтимдек қачон
Ширин овқат қиламан ?

Хазонрезги

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam