Get Mystery Box with random crypto!

АЁЛЛАР УЧУН ИБРАТЛИ РИВОЯТ Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом | Ибратли хикоялар

АЁЛЛАР УЧУН ИБРАТЛИ РИВОЯТ

Мен бу ривоятни бир пайтлар бобом раҳматлидан эшитгандим.
Бу воқеа аёлларга дарс берадиган мадрасада бўлиб ўтган. Кунлардан бир куни устоз ўқувчи аёлларга:
- Эй қизларим, бугун мен сизлар билан савол-жавоб тариқасида бир ақлни синовчи ўйин ўйнамоқчиман. Агар орангизда ким биринчи бўлиб бунда қатнашмоқчи бўлса, илтимос, доскага чиқсин!- дея уларни билимини синамоқчи бўлди.
Бир пайт ўқувчи аёллардан бири ўз хоҳиши билан доскага чиқади. Шунда устоз доскага чиққан ўқувчи аёлга :

- Сенга яқин бўлган йигирмата инсонни доскага ёз!- дейди.
Шунда ўша аёл бирма-бир ўзига яқин инсонларни доскага ёза бошлайди.
- Отам, онам, турмуш ўртогим, болаларим, ака-укаларим, опа-сингилларим, тоғам, аммам, холам, қўни-қўшнилар...,- хуллас йигирмата инсонни мисол қилиб ёзади.
- Энди бу йигирматасини ичидан икки кишини ўчиргин!- дейди устоз.
Шунда ўша аёл икки кишини бу рўйхатдан ўчиради. Шунда устоз:
- Энди қолганлар ичидан яна тўрт кишини ўчиргин!- дейди.
Шундай қилиб бирма-бир ўчиравериб доскада фақат тўрт кишини исмини қолдиради. Булар: ота, она, турмуш ўртоқ ва фарзандлар....

Шунда бутун синф жимжит бўлиб, бу ҳеч қандай ўйин эмаслигини англаганча ўйланиб қолишади. Шунда устоз:
- Яна икки кишини шу рўйхатингдан ўчир!- дея буйруқ беради.
Шунда ўқувчи аёл қайси бирини ўчиришга иккиланиб турарди. Кўз ёшлари билан ота-онани бу рўйхатдан ўчиради. Ўчиради-ю кўз ёшларини тийиб туролмасдан ўксиб йиғлаб юборади. Буни кузатиб турган бошқа аёллар ҳам хаёлида нималарнидир ўтказганча устозни кейинги саволини кутиб туришади. Доскада эса турмуш ўрток(эр)ва фарзанд ёзилган турарди, холос. Шунда устоз:
- Қани, яна бир кишини бу рўйхатдан ўчиргин!- дея буйруқ беради.
Шунда бу аёл янаям қаттиқроқ йиғлай бошлайди. Устоз эса бу ҳолатга парво қилмасдан:
- Мен сенга яна бир кишини бу руйхатдан ўчиргин дедим!- дея гапини такрорлайди.

Шунда аёл доскага яқинлашиб минг бир ўксик йиғи билан ўз фарзандларини бу руйхатдан ўчиради. Доскада эса ёлғиз турмуш уртоғи (эр) исми қолади. Кейин устоз унга:
- Қани, менга айтчи, ота-онанг сени дунёга келтирди, не-не азоблар билан катта қилди, лекин сен уларни исмларини ўчирдинг. Ва охирида сенга азиз бўлган фарзандингни исмини ҳам ўчирдинг. Охир-оқибат ёлгиз турмуш ўртоғингни (эрни) танладинг. Буни қандай изоҳлайсан? - дея ундан сўради.
Аёл ўқувчи эса кўз ёшларини рўмолига артиб, шундай жавоб берди.
- Ота-она - бу Аллоҳнинг такдири, куни келиб улар вафот этадилар. Фарзандлар эса катта бўлгач уйланишади, турмушга чиқишади. Ва оёққа тургач турли баҳоналар билан мендан узоқлашади. Мен билан бир умр бирга қоладиган инсон бу мени турмуш ўртогим (эрим) қолади, - дея жавоб берди.
Унинг бундай жавобини ҳеч ким кутмаганди.

Ўша муслима синглимизнинг жавоби барча аёлларимизга дарс бўлсин. Чунки ҳозирги кунда кўпчилик аёлларимиз оддий бир кийим-кечак деб, тилла тақинчоқ деб жанжал чиқаришиб ўз эридан воз кечишиб ажралиб кетишяпти. Бугун қизлари нимани хоҳласа олиб беришаётган ота-оналарни бўлажак куёвлари қизларини инжиқликларини кўтарадими? Оиласида ўз оиласини қилдирадиган қиз ўзининг янги оиласида қийинчиликка учрамайдими?
Азиз опажонлар, сингилжонлар, эрингизни рози қилинг. Ўз эрини рози қилмаган аёл жаннат юзини кўрмайди. Агар бу сўзларим кўнглингизга теккан бўлса мени кечиринг. Мен барча муслима опа ва сингилларимизни жаннатда бўлишларини хоҳлардим...

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam