Get Mystery Box with random crypto!

Қадр топмоқ учун ўлмоқ керакми. Йўқолмоқ керакми топилмоқ учун | Ибратли хикоялар

Қадр топмоқ учун ўлмоқ керакми.
Йўқолмоқ керакми топилмоқ учун.
Анов ерда ётган ўша юракми,
Уни тепкилайсиз одамлар нечун?

Соғинмоқлик учун фироқми лозим,
Кўришмоқлик учун зарурми сабаб.
Инсон дегани бу баланд лавозим,
Бир қўнғироқ қилинг ҳол-аҳвол сўраб.

Кира сўрайдими сиздан илтифот,
Битта ширин сўзнинг баҳоси қанча?
Ахир қай муддатга берилар ҳаёт,
Тура оламизми дунё тургунча?!

Давлатми қадрли, жонми омонат,
Гоҳи от-уловда, гоҳ пиёдамиз.
Иймонга қилмасак бўлди ҳиёнат.
Шу нафас сўнгида қай дунёдамиз?!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam