Get Mystery Box with random crypto!

Сиз қандай ётибсиз Кўксимни эзмокда алам оғриқлар, Сиз мендан | Ибратли хикоялар

Сиз қандай ётибсиз

Кўксимни эзмокда алам оғриқлар,
Сиз мендан шу лаҳза йироқда ота.
Бошимга ботмоқда юмшоқ ёстиқлар,
Сиз қандай ётибсиз тупроқда ота?

Балки кўришармиз кўкда эҳтимол,
Юрагим йиғлайди бўлиб бемажол,
Хар кеча бағримни ўртар шу савол,
Сиз қандай ётибсиз тупроқда ота?

Юзимда маъносиз ёлғон табассум,
Бедорлик тунларим йиғар юрагим,
Бир савол бордирки жавоби мавҳум,
Сиз қандай ётибсиз тупроқда ота?

Азобдан йиғлайди инграйди юрак,
Орзулар ушалмас армонли эртак,
Тошдайин ботмоқда майин партўшак,
Сиз қандай ётибсиз тупроқда ота?

Бу юрак муз бўлиб қолган афтидан,
Вужудим исимас олов тафтидан,
Шу савол қийнайди мени дафатан,
Сиз қандай ётибсиз тупроқда ота?

Армонга адашди бу умр йўлим,
Айрилик доғидан йиғлайди дилим,
Билмайман ҳолингиз менга номалум,
Сиз қандай ётибсиз тупроқда ота?

Энг бахтли куним хам татимас сизсиз,
Номингиз ўчмагай дунёдан изсиз,
Хеч кимса йўқ бунда бир ўзиз ёлғиз,
Сиз қандай ётибсиз тупроқда ота?

Юрагим йиғлайди бугун кулсамда,
Дунёлар дод дейди ғаму ғуссамдан,
Шу савол жумбоқдур ғариб Хусанга,
Сиз қандай ётибсиз тупроқда ота?

Ёмғирлар қўшилди аччиқ ёшимга,
Азобдан юрагим ингроқда ота.
Пар ёстиқ ботмоқда бугун бошимга,
Сиз қандай ётибсиз тупроқда ота?

Хусан Саидий

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал

https://t.me/jannatim_onam_onajonim_otam